Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Янги ижтимоий-сиёсий шароитларда парламент ва депутатлик назорати самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари: қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди. 

Семинарда Сенат аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва Самарқанд шаҳар Кенгашлари депутатлари ва доимий комиссиялари раислари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятдаги бир қатор бошқарма ва идоралар, корхона ва ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Б.Матмуратов бошқарган семинарда мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жамиятни демократлаштириш жараёнида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишда парламентнинг роли юксалаётгани таъкидланди. Бу эса қонунлар қандай ижро этилаётганлигини ўрганиш ва уларнинг амалиётдаги самарасини аниқлашнинг таъсирчан воситаси ҳисобланади.

Семинарда янги ижтимоий-сиёсий шароитларда ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишда парламент ва маҳаллий кенгашларнинг тутган ўрни ва бу борадаги хорижий тажриба, парламент назорати самарадорлигини оширишнинг қонунчилик асослари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятида депутатлик назоратидан фойдаланишнинг долзарб масалалари, парламент ва депутатлик назоратини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли каби мавзуларда маърузалар тингланди. Бу ҳақда қўмита аъзолари ҳамда республика Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси Б.Раҳматов, вилоят Кенгаши депутати Ф.Тошев, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Ф.Набиев, Самарқанд давлат университети кафедра мудири М.Қўлдошев ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида парламент назоратини кучайтириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда бошқа давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида қонунийлик, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Семинарда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.


Киритилган вақти: 25/04/2015 15:53.   Кўрилганлиги: 1765
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mintaqaviy-seminar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.