
Самарқанд шаҳрида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод спорт жамоалари» мусобақалари доирасида мини-футбол бўйича «Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси кубоги» учун мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 16 жамоа ғолиблик учун майдонга тушди.
Мусобақа якунига кўра, Нуробод тумани вакиллари барча рақибларини енгиб, кубок соҳиби бўлишди. Иккинчи ўринга Самарқанд шаҳри футболчилари муносиб кўрилган бўлса, учинчи ўринни Тойлоқ тумани вакиллари банд этди.
Fолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.