Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МЕҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИ – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

МЕҲНАТ ЯРМАРКАЛАРИ – ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Булунғур саноат касб-ҳунар коллежи ҳамда тумандаги 10-умумтаълим мактабида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди. 

Тадбирда туманнинг йигирмата корхона-ташкилотлари ва муассасаларидан ташқари, Самарқанд шаҳри ва Жомбой туманида фаолият юритаётган ўттизга яқин саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари томонидан 250 дан зиёд бўш ва квота иш ўринлари таклиф этилди.

Ярмарканинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов, Булунғур тумани ҳокими Ҳ.Абжалов сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида янги иш ўринлари яратиш, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор ривожланишида, оилаларимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлаётганини эътироф этишди.

– Ўтган йил Тошкент педагогика университетининг тарих факультетини тамомладим, – дейди Самариддин Мирзараҳимов. – Мазкур ярмарка ёрдамида Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига ўқитувчи бўлиб ишга жойлашиш учун йўлланма олдим. Бу нафақат ўзим, балки ота-онам, яқинларим учун қувончли воқеа бўлди.

Ярмарка давомида Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган маданий тадбирларни ўтказиш учун тузилган вилоят тарғибот гуруҳи аъзоларининг аҳоли билан учрашувлари ҳам ташкил этилди. Учрашувларда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари З.Эшонқулов, СамДУ профессори С.Каримов мамлакатимизда эришилаётган улкан моддий ва маънавий бойликни қадрлай билиш, Ватан сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, юрт шаъни ва ор-номусини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш шу заминда яшаётган ҳар бир имонли, эътиқодли фарзанднинг муқаддас бурчи эканлигини айтишда.

Шунингдек, тадбирларда бир гуруҳ булунғурлик фаол ёшларнинг ота-оналарига вилоят ҳокимининг ташаккурномалари топширилди. Маҳалла ёшлари ўртасида спорт мусобақалари уюштирилиб, уларда Осиё ва Жаҳон мусобақалари ғолиблари – Диёра Келдиёрова, Жаҳоной Туркманова, Бекзод Каримовлар томонидан маҳорат сабоқлари ўтказилди. Вилоятнинг таниқли санъаткорлари, бадиий жамоаларининг концерт дастури намойиш этилди.

Абдуғофур Шерхолов


Киритилган вақти: 11/01/2016 18:55.   Кўрилганлиги: 1700
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/mehnat-yarmarkalari-imkoniyatlar-maydoni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.