
Самарқанд шаҳридаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Мавлуда Вафоева Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган “Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси” кўрик-танловининг республика босқичида муваффақиятли иштирок этиб, диплом билан тақдирланди.
Кўрик-танлов уч босқичда ўтказилди. Танловнинг дастлабки босқичида инглиз тили ўқитувчилари эсселари билан иштирок этдилар.
Шунингдек, ўқитувчининг дарс ишланмаси ва видеодарси баҳоланди. Сўнгги босқичда эса барча иштирокчилар Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўтказиладиган APTIS тест саволларида иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, Мавлуда Вафоева Буюк Британиянинг нуфузли марказларида малака ошириш учун йўлланмага ҳам эга бўлди.
“Зарафшон” газетаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.