Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

МАТБУОТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ

Вилоят Матбуот уйида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Тадбирда бошқарма бошлиғи ўринбосари Хуршид Мирҳодиев “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури асосида пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Таъкидландики, жорий йилда давлат дастуридан келиб чиққан ҳолда пенсионерлар учун қатор имтиёзлар берилди. Хусусан, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсияларига жорий йилнинг 1 майидан бошлаб энг кам иш ҳақининг юз фоизи миқдорида қўшимча белгиланди. 75 ёшга тўлган ва ундан ошган 200 нафардан зиёд фуқаролар пенсия ва нафақа тўғри тайинланиши ва тўланишини текшириш натижалари бўйича аниқланган ҳамда уларга ҳисобланган қарздорликлардан озод қилинди.

Айтиш ўринлики, 100 ёшдан ошган пенсионерлар ҳамда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун берилган қўшимча имтиёзлар фақат жорий – Кексаларни эъзозлаш йилидагина амалга оширилмай, келгуси йилларда ҳам давом этиши кўзда тутилган.

Тадбир давомида бошқарма вакиллари оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тадбир иштирокчиларининг саволларига атрофлича жавоб беришди. Хусусан, пенсионерларнинг нафақа пуллари пластик карточкага ўтказилиши тартиблари, бошқарманинг баъзи бўлимларидаги ходимларнинг кексалар билан муомаласидаги камчиликлар, аёлларнинг фарзанд тарбияси учун ажратилган муддатнинг меҳнат стажига киритилиши тартиблари каби масалаларга анжуман давомида аниқлик киритилди. 


Охирги ўзгариш: 03/08/2015 23:48.   Кўрилганлиги: 1933
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/matbuot-konferentsiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.