
Халқаро қандли диабетга қарши кураш кунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Вилоят эндокринология диспансери бош врачи ўринбосари Елена Бибикова юртимиз тиббиётидаги ислоҳотлар натижасида эндокринология соҳаси ҳам тубдан такомиллашиб бораётгани, жорий йилнинг 1 ноябридан 1 декабрига қадар ўтказилаётган қандли диабетга қарши кураш ойлиги муносабати билан ташкил этилаётган тиббий кўрикларда аҳоли ўртасида касалликни эрта аниқлаш ва бартараф этиш, аҳолининг тиббий билим ва маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Таъкидландики, айни пайтда дунёда 382 миллион, юртимизда эса 16 мингдан ортиқ одам қандли диабетдан азият чекмоқда. Эндокрин хасталикларининг келиб чиқишига соғлом турмуш тарзига тўлиқ риоя этмаслик, тўғри ва рационал овқатланмаслик, сурункали равишда спиртли ичимликлар ичиш, чекиш ва бошқа қатор салбий иллатлар сабаб бўлмоқда.
Самарқанд вилоятида эндокринология диспансеридан ташқари, барча шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаларида эндокринология хоналари ҳамда “Умид-Д” ассоциацияси мутахассислари фаолият кўрсатмоқда. Беморларга тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш, инсон ҳаёти ва саломатлигини асраш, ногиронликнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Ҳусан Элтоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.