Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Жомбой туманига медиа-тур ташкил этилди.

Медиа-тур доирасида журналистлар дастлаб туман хотин-қизлар қўмитаси қошида ташкил этилган “Аёллар маслаҳат маркази”нинг очилиш тадбирида иштирок этдилар.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова, туман ҳокими Ҳ.Бўриев оилалардаги хотиржамликни асраш, хотин-қизлар учун ёрдам кўрсатишда марказнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Журналистлар “Аёллар маслаҳат маркази”даги шарт-шароит билан яқиндан танишдилар. Тиббиёт, психолог, ҳуқуқшунос, отинойи хоналарини кўздан кечирдилар.


Шунингдек, медиа-тур давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоят хотин-қизлар қўмитаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова аёлларнинг сиёсий, ижтимоий фаоллигини ошириш, қизларнинг дунёқарашини кенгайтириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.


– Жорий йилнинг уч ойи мобайнида жойларда ташкил этилган “Аёллар маслаҳат маркази”га мурожаат қилган хотин-қизларнинг 44 нафарига психологик, 100 нафарига ҳуқуқий ҳамда 120 нафарига тиббий маслаҳатлар берилди, – деди Н.Раббимова. – Жамоатчилик асосида фаолият юритаётган марказга мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида эътибор билан ёндашилиши хотин-қизлар қўмиталари назоратида. Жойларда юзага келаётган муаммолар юқори ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этилаётир.


Тадбир давомида мутахассислар оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига жавоб бердилар.


Киритилган вақти: 15/04/2015 18:34.   Кўрилганлиги: 1583
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/matbuot-anjumani-xotin-qizlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.