
Ёши улуғ инсонлар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Жорий йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда.
Хусусан, Президентимизнинг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида йил бошидан буён 210 нафар якка-ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларга қарийб 25 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Пенсионерларга уй шароитида ижтимоий хизмат кўрсатишни ташкиллаштириш мақсадида 1 530 нафар нуронийга 203 нафар ходим бириктирилди. Барча туман ва шаҳарларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларнинг дам олиш ва мулоқотда бўлиш жамоат марказлари ташкил қилинди. Ушбу марказлар орқали 3 100 нафар ёлғиз кексаларга турли хизматлар кўрсатилди. 1 130 нафар пенсионер ва ногиронларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги санаторийларга белгиланган тартибда йўлланмалар ажратилди.
Матбуот анжуманида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида атрофлича маълумот берилиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.