
Вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази иштирокида “Сифат ойлиги” доирасида матбуот анжумани ўтказилди.
Мамлакатимизда экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида имтиёз ва афзалликларнинг комплекс тизими яратилган. 2016 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги “2020 йилгача бўлган даврда Сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида 60 та корхонада сифат менежментини жорий этиш ва бошқариш бўйича босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда.
Айнан сифат менежментини йўлга қўйиш бугуннинг халқаро бозорга чиқишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу сабабдан вилоят ҳокимлиги тасдиқлаган жадвал асосида 2020 йилга қадар 315 та корхона ва ташкилотда сифат менежментини жорий этиш режалаштирилган.
Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Юқори сифатли маҳсулотлари билан халқаро мукофотларни қўлга киритган корхоналар вакиллари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Бир қатор корхона ва ташкилотлар “Сифат ойлиги”да фаол иштирок этганлиги муносабати билан“Энг ташаббускор тадбиркор”, “Энг фаол ишбилармон”, “Энг фаол экспортёр” номинациялари бўйича рағбатлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.