Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Самарқанд шаҳридаги 3-сон туғруқ мажмуасида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. 

Анжуманда 2016 йилнинг ўтган даврида вилоятда оналар ва болалар саломатлиги муҳофазаси йўлида олиб борилган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.


Таъкидландики, Самарқанд вилоятида янги, замонавий она ва бола скрининг, аҳоли репродуктив марказлари фойдаланишга топширилди, 9 минг нафар хомиладор аёллар скрининг текширувидан ўтказилди.

Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан тиббиёт муассасалари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган саломатлик секторлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ишлар олиб борилди.

Анжуман давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари йил дастури ижросига кўра мазкур туғруқ мажмуасида ташкил қилинган “Бўлғуси оналар мактаби” фаолияти билан яқиндан танишдилар.

- Мазкур мактабнинг асосий мақсади хомиладор аёлларнинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни туғруқ ва оналикка тайёрлашдан иборат, - дейди 3-сон туғруқ мажмуаси бош шифокори Л. Ҳамроева. -  Мактабда акушер-гинеколог, неанатолог, руҳшунос, диетолог, мусиқий гимнастика мутахассислари фаолият олиб бориб, хомиладор аёлларга йўл-йўриқ кўрсатади. Энг асосийси, бизнинг мактабимизда аёлларнинг гимнастика билан шуғулланишлари, арт-терапия машғулотлари учун барча шароит мавжуд.

Тадбир давомида, шунингдек, Республикада биринчилардан бўлиб ташкил этилган мазкур мактабнинг аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш, оналар ва болалар саломатлигидаги аҳамияти бўйича мутахассислар ўз фикрларини билдирдилар.


Киритилган вақти: 17/06/2016 17:35.   Кўрилганлиги: 1438
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/matbuot-anjumani-2016-06-17

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.