
Вилоят Матбуот уйида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
– Бугун мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларнинг миллий ва умуминсоний асосга қурилганлигини ҳамма кўриб, билиб турибди, – деди Ш.Қулматов. – Шунга қарамай, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион кураш тобора кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда юртдошларимиз орасида маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш асосий вазифамиз бўлиши керак. Одамларнинг тафаккури ва дунёқарашидаги ўзгаришларни ҳис қилиш, ҳушёрликни ҳар доимгидан-да кучайтириш лозим.Шу боис, жойларда диний вазиятни соғломлаштириш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш ва миллатлараро тотувликни таъминлаш мақсадида барча шаҳар ва туманлар ҳокимликларида жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича мутахассис лавозимлари жорий этилди.
Ушбу мутахассислар “Камолот” ЁИҲ шаҳар ва туманлар кенгашлари раисларининг мавзуга доир ўқув-семинари ташкил қилинди. Таълим муассасалари ҳамда қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йилнинг ўзида беш мингдан ортиқ умумпрофилактик тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, “Тинчлик қадри” номли видеолавҳа намойиш этилди.
Тадбирда мамлакатимизда ҳукм сураётган энг олий неъмат – тинчликни қадрлаш, юртдошларимизда огоҳлик ва ҳушёрликни янада кучайтириш борасида журналистлар томонидан ҳам таклиф ва мулоҳазалар билдирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.