Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

Вилоят Матбуот уйида 2014 йил дастурига асосан намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойлар, бу борада 2015 йилга мўлжалланган режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Вилоят ҳокимининг саноат, тадбиркорлик, капитал қурилиш ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Очилов матбуот анжумани кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот берди.

Қишлоқлар қиёфасини ва қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитлари сифатини яхшилаш, қишлоқ жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш, уй-жой қурилишини узоқ муддатли имтиёзли кредитлаш тизимини кенг жорий этиш мақсадида тасдиқланган “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, “Ғаллабанк” акциядорлик тижорат банки негизида “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 17 июндаги “Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилишини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан қишлоқ жойларда хусусий уй-жой қурилиши учун қишлоқ хўжалиги мақсадларига ва ўрмон фонди тоифасига кирмайдиган ерлардан ҳар бир иморат қурувчига 0,06 га (6 сотих) ҳажмдаги ер участкасини ажратилиши йўлга қўйилди.

Уй-жой эгалари учун қўшимча қулайликлар, зарур шароитлар яратилиши таъминлаш мақсадида эндиликда ҳовлида гараж ва ҳовли атрофини девор билан ўраш, барпо этилган массивларда халқ таълими, соғлиқни сақлаш соҳаларининг аниқ объектларни қуриш, маиший хизмат, савдо ва бошқа инфратузилма объектларни жойлаштириш белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 сентябрдаги “Қишлоқ жойларда уй-жойларни лойиҳалаштиришни такомиллаштириш ва қурилишни яхшилаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакат муайян минтақасининг табиий иқлим шароити, қурилишда муҳим бўлган табиий омиллар - шамолнинг йўналиши, қуёшнинг ёритиши, миллий ва маҳаллий анъаналарининг ўзига хослиги, лойиҳада конструктив ечимлар, шифтларнинг баландлиги, яшаш майдони, айниқса, болалар хоналари, оиланинг яшаши учун зарур маиший шарт-шароитлар яратилиши белгилаб берилди.

Бунга кўра, уйларнинг умумий майдони кенгайтирилиб, хоналарнинг баландлиги 3,2 м гача, гараж ва ҳовли иморатларини қуриш, ҳовлининг хўжалик қисмида буғ қозонларини жойлаштириш ва бошқаларни назарда тутган ҳолда зарур қулайликларни таъминлайдиган, шинамлиги яхшиланган, уч, тўрт ҳамда беш хонали якка тартибдаги уйларнинг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 январдаги “2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига асосан 2012 йил дастури бўйича уй-жойлар, ташқи коммуникациялар ва инфратузилма обектлари қурилиши параметрлари ҳамда Осиё тараққиёт банкининг маблағлари ажратилиши белгилаб берилди.

Қуриладиган уй-жойлар нархини ошириб юбормаслик мақсадида республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёғоч-тахта ва томга ёпиладиган металл тунукаларни имтиёзли нархларда марказлаштирилган ҳолда импорт қилиш механизми яратилди.

Янги қурилган массивларни ичимлик суви билан таъминлашда сув таъминоти объектларини қуриш республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилиб қўйилди. Бу ҳам бажариладиган ишларни тшлақонли ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш имкониятини яратади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қурилишининг 2013 йил дастури тўғрисида»ги 2013 йил 4 январдаги қарори қабул қилиниб, 2013 йил дастури бўйича уй-жойлар, ташқи коммуникациялар ва инфратузилма обектлари қурилиши параметрлари ҳамда Осиё тараққиёт банки, ОАТБ “Қишлоқ қурилишбанк”, Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва “Ипотека банк” АТИБ томонидан ажратилиши белгилаб берилди.

Шунингдек, уй-жой қурилган массивлар ичидаги ва массивга олиб борувчи йўллар қурилиши учун маблағлар Республика йўл жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланди.

Қурилиш ташкилотларига ҳам енгиллик яратиш мақсадида субпудрат ташкилотлар - якка тартибдаги уй-жойларни “калити билан топшириш” шарти асосида қуриш доирасида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси билан шартномалар тузган пудратчи ташкилотлар билан шартнома бўйича улар томонидан бажарилган иш ҳажмлари қисмида ягона солиқ тўлови тўлашдан озод қилинди.

2013 йил 1 январдан уй-жой оладиган жисмоний шахслар, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастури доирасида, ипотека кредитини тўлаб бўлмагунга қадар, харид қилинган уй-жойлар бўйича мулк солиғини тўлашдан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда ўй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2009 йил 3 та массивда, яъни Пастдарғом тумани “Сарибош” ҚФЙга қарашли Галатут - 20 та, Пахтачи тумани “Мисит” ҚФЙга қарашли Зиёвуддин массивида - 20 та ҳамда Жомбой тумани “Ҳолвойи” ҚФЙга қарашли Каттақишлоқ массивида - 20 та, жами 60 та уй-жойлар, шунингдек 3,8 км газ, 2,88 км электр, 2,8 км сув таъминоти ва 1,56 км ички йўллар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 мартдаги “Қишлоқ жойларида якка тартибда уй-жойлар қурилишининг асосий параметралари тўғрисида”ги қарорига асосан 2010 йилда 21 та массивда 650 та уй-жойлар, шунингдек 32,11 км газ, 19,66 км электр, 20,3 км сув таъминоти ва 18,93 км ички йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 сентябрдаги қарори асосида 2011 йилда вилоят туманларида 23 та массивда 695 та уй-жойлар, шунингдек 33,99 км газ, 9,75 км электр, 23,29 км сув таъминоти ва 25,16 км ички йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги қарори асосида 2012 йилда 19 та массивда 900 та уй-жойлар, шунингдек 33,1 км газ, 24,3 км электр, 40,6 км сув таъминоти ва 30,17 км ички йўллар қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги қарори асосида 2013 йилда 30 та массивда 1050 та уй-жой, шунингдек 44,9 км газ, 29,9 км электр, 29,3 км сув таъминоти ва 27,6 км ички йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 ноябрдаги қарори асосида 2014 йилда 41 та массивда 1127 та уй-жойлар, шунингдек 44,19 км газ, 75,41 км электр, 42,5 км сув таъминоти ва 31,39 км ички йўллар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

2009-2014 йилларда вилоятимизда жами 4482 та уй-жойлар, шунингдек 5 та мактаб, 4 та маҳалла гузари, 1 та мини-банк, 1 та нон цехи, 20 тага яқин савдо мажмуалари ҳамда 192,1 км газ, 121,9 км электр, 158,7 км сув таъминоти ва 141,8 км ички йўллар, қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 январдаги қарори асосида 2015 йилда 37 та массивда 1235 та уй-жойлар ҳамда 29,2 км газ, 28,1 км электр, 28,5 км сув таъминоти ва 25,2 км ички йўллар қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда аҳоли томонидан бошланғич бадаллар шакллантирилмокда.

“Ислом тарққиёт банки” ИТБ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланган 3 та туманнинг 6 та массивидаги 355 та уй-жойлар учун танлов савдоларига эълонлар берилди.


Киритилган вақти: 20/01/2015 17:21.   Кўрилганлиги: 1699
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/matbuot-anjumani-2015-01-20

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.