
Вилоят Матбуот уйида 2014-2016 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров кун тартибидаги масала юзасидан ахборот берди.
Таъкидландики, вилоятда саноат салоҳиятини ошириш ҳамда қўшма ва хорижий корхоналар фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилган муайян ишлар бажарилди.
Жумладан, ҳозир вилоятда 3348 та саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг якунига кўра, 4 триллион 372 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичи ўртача 1 миллион 194 минг сўмни, истеъмол моллари 801 минг сўмни ташкил этмоқда. Вилоят аҳолисининг 42 минг нафари саноат соҳасида иш билан банд бўлди.
Ўтган йилда саноат салоҳиятини ошириш дастурига асосан қиймати 374 миллиард 800 миллион сўмлик 478 та лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг негизида 8102 та иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳаларни жорий этиш ҳисобига вилоятнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2013 йилга нисбатан 15,9 фоизга ўсди.
Жами экспортдаги саноат маҳсулотларининг улуши эса 43,2 фоизни ташкил этди. Ўтган йилда қиймати 11,2 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
Анжуманда қўшма ва хорижий корхоналарнинг фаолиятига ҳам баҳо берилди. 2014 йилнинг 11 ойи мобайнида ҳудудий экспортёр корхоналар томонидан 100 дан зиёд турдаги саноат маҳсулотлари дунёнинг ўттиздан кўпроқ мамлакатига экспорт қилинди ва ҳудудий экспорт ҳажми 149 миллион долларни ташкил этди.
Матбуот анжуманида саноат ишлаб чиқаришини янада кўпайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги камчиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
Вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи Н.Сулаймонов, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармасининг бошлиғи О.Бобоев бу борада ўз фикрларини баён қилишди.
Анжуманда журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.