Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

МАСЛАҲАТЧИ – ТЎҒРИ ЙЎЛ КЎРСАТУВЧИ

МАСЛАҲАТЧИ – ТЎҒРИ ЙЎЛ КЎРСАТУВЧИ

Самарқанд шаҳрида “Фуқароларнинг ўзиниўзи бошқариш органларидаги энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда танловнинг туман ва шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 нафар маслаҳатчи иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар маслаҳатчилар зиммасидаги масъулият, уларнинг бу вазифаларга нисбатан ёндашувига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Маслаҳатчилар маҳалладаги нотинч оилаларни ўрганиш, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширган ишлари бўйича тақдимот ўтказдилар. Фаолияти юзасидан берилган саволларга жавоби, иш ҳужжатлари, маълум муаммо бўйича саҳна кўринишлари ҳам алоҳида баҳоланди.

Танлов якунига кўра, Тайлоқ тумани “Пайшанба-Сиёб” маҳалласи маслаҳатчиси Тансиқ Мажидова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Иккинчи ўрин Каттақўрғон шаҳар “Қўшҳовуз” маҳалласи маслаҳатчиси Гулноза Эшқувватова, учинчи ўрин Иштихон туманидаги “Тойтуёқ” маҳалласи маслаҳатчиси Гулчеҳра Ўроқовага насиб этди.

Г.Мўминова


Охирги ўзгариш: 02/06/2015 20:19.   Кўрилганлиги: 1964
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/maslahatchi-togri-yol-korsatuvchi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.