
Самарқанд шаҳридаги энг кўп чиқинди тўпланадиган жойларга 100 та контейнер ўрнатиладиган бўлди.
"Мароқанд обод" давлат унитар корхонаси томонидан шаҳар озодалигини сақлаш, экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида чиқинди контейнерларига эҳтиёж ўрганиб чиқилгач, мазкур лойиҳа амалга оширилмоқда. Контейнерлар ўн кун ичида тўлиқ ўрнатилади.
Олдин Хишрав қўрғонидаги чиқиндихона ҳудудида "Самарқанд шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш тизимини жорий этиш" лойиҳаси бошланган эди. Мазкур ҳудудни "Мароқанд обод" давлат унитар корхонаси 20 йил муддатга фойдаланишга олган бўлиб, бу ерда Франция ривожлантириш агентлигининг Осиё департаменти ва "Налдео" компанияси билан ҳамкорликда "Самарқанд шаҳрида тўпланадиган маиший чиқиндиларни утилизация қилиш тизими" қурилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг қиймати 37,1 миллион еврони ташкил этади.
- 97 гектар ер майдонига эга бўлган ушбу ҳудуднинг 46 гектарига чиқиндини кўмиб, утилизация қилиш ва ундан метан гази ишлаб чиқариш учун "Биореактор" полигони қурилмоқда, - дейди "Мароқанд обод" давлат унитар корхонаси ижрочи директори Акмал Маматов. - Чуқурлиги 18 метр, узунлиги 300 метрни ташкил этадиган полигоннинг юқори қисми гидроизоляция қилиниб, 1,22 метр қалинликда ёпилади. Унинг устига экин экиш имконияти яратилмоқда.
Анвар Мустафоқулов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.