Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Марказ битирувчилари ишга йўлланма олди

Марказ битирувчилари ишга йўлланма олди

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказининг илк битирувчиларига диплом топширилди.

Шу муносабат билан марказда "Корейс тили ва маданияти куни" тадбири уюштирилди.

Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги(KOICA)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Им Жонг Хи хоним, Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори Исмоил Эргашев, Корея технологиялари ва таълим университети профессори Жанг Жонг Де ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқалари таълим соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Жанубий Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан ҳаётга татбиқ этилаётган "Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида юртимизда касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар, иш билан банд бўлмаган аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тайёрланмоқда.

Жумладан, 2016 йилда Самарқанд шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолият бошлади ва дастлабки тингловчиларни қабул қилди.

Марказда ишсиз ёшлар ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, жумладан, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни битирган, доимий ишга эга бўлмаган шахсларни автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, пайвандлаш ва чилангарлик ишлари, электротехника ва электроника, ахборот технологиялари мутахассислари бўйича касб-ҳунарга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш белгиланган.

Марказда ўқиш муддати ўн ой этиб белгиланган бўлиб, дарслар амалий машғулот тарзида олиб борилади ва назарий билимлар ҳам шу жараёнда ўргатилади. Ана шу ўқув жараёнларида танлаган йўналиши бўйича пухта билим ва касб-ҳунар ўрганган 216 нафар ёшларга диплом ва корхоналарга ишга жойлашганлиги тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

– Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ўқиб, соҳа бўйича замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаганимдан хурсандман, – дейди Иштихон тумани Янгикент маҳалласида яшовчи С.Мустафоев. – Ўқишдан сўнг Самарқанд автотеххизмат корхонасида амалиёт ўтадим ва энди шу ерда иш фаолиятимни бошлайман. Бундан ота-онам, бутун оиламиз жуда хурсанд.

Тадбир доирасида марказ ўқитувчи ва ўқувчилари корейс миллий ўйинларини намойиш этишди. Кореялик мутахассислар ёрдамида тил маркази ўқувчилари томонидан тайёрланган корейс миллий таомлари кўргазмаси ҳам барча иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Шу куни марказда "Корейс маданияти маркази"очилди.

 Дилмурод ТЎХТАЕВ



Охирги ўзгариш: 01/07/2017 11:42.   Кўрилганлиги: 1255
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/markaz-bitiruvchilari-ishga-yollanma-oldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.