
Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят инвестиция бошқармасининг 2017 йилда амалга оширган ишлари ва 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлари юзасидан ахбороти эшитилди.
Бошқарманинг ҳудудий хорижий инвестицияларни шакллантириш бўйича бош мутахассиси Нодир Бурхоновнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда вилоятда хорижий инвестиция иштирокидаги 291 та корхона рўйхатга олинган, уларнинг 56 таси 2017 йилда ташкил этилган. Ўтган йил хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳудудий дастури доирасида 33 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилган.
2018 йилда Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда умумий қиймати 407,99 миллион долларлик 50 та хорижий инвестицияни жалб қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унинг 365,81 миллион доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияни ташкил этади ва жорий йилда 295,6 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилиши кўзда тутилган.
Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2 минг 650 иш ўрнини яратиш имконини беради.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.