Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЛОЙИҲАЛАР РИВОЖЛАНИШГА ХИЗМАТ ҚИЛСИН

ЛОЙИҲАЛАР РИВОЖЛАНИШГА ХИЗМАТ ҚИЛСИН

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими, вилоят ҳокимлиги, ЎзННТ МА вилоят ахборот ресурс маркази ҳамкорлигида семинар ўтказилди.

Семинарда вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига услубий ҳамда ахборот-маслаҳат кўрсатиш, уларнинг давлат грантлари танловидан хабардорлигини ошириш борасида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, фонд томонидан эълон қилинаётган давлат грантларида Самарқанд вилоятидан бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари фаол иштирок этмоқда. “Умид Д”, “Сабр”, “Ҳаёт”, “Мураббий”, “Зарафшон ЭКО” ва бошқалар шулар жумласидандир .

Тадбирда парламент комиссияси аъзоси, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази раҳбари Васила Алимова лойиҳаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда грант учун танлов жараёнининг очиқлик асосида олиб борилишига тўхталиб ўтди.

Семинар давомида вилоят соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари вакиллари нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борган ишлари ҳақида маълумот бердилар.


Киритилган вақти: 02/07/2015 17:27.   Кўрилганлиги: 1624
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/loyihalar-rivojlanishga-xizmat-qilsin

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.