Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Корхона, муассаса, ташкилот ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга эслатма

Корхона, муассаса, ташкилот ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга эслатма

Ўзбекистон Республикасининг 1995-йил 21-декабрдаги “Давлат тили ҳақида”ги Қонунига мувофиқ корхона, муассаса, ташкилот ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар қуйидагиларга амал қилишлари шарт:

  1. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин (10-модда).
  2. Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотлар ва муассасалар, қўшма корхоналарнинг, шунингдек, миллий маданият жамиятлари ва марказларининг муҳрлари, тамғалари, иш қоғозлари матнларининг таржимаси давлат тилида такрорланади (19-модда).

  1. Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади ҳамда бошқа тилларда таржимаси берилиши мумкин (20-модда).
  2. Географик обйектларнинг номлари давлат тилида акс эттирилади (22-модда).

  “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига кўра фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Киритилган вақти: 10/08/2020 10:09.   Кўрилганлиги: 941
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/korxona-muassasa-tashkilot-va-tadbirkorlik-faoliyati-bilan-shugullanuvchi-yuridik-shaxslarga-eslatma

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.