Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“КОРРУПЦИЯ – МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД”

“КОРРУПЦИЯ – МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИККА ТАҲДИД”

Вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида прокуратура, ички ишлар идоралари вакиллари иштирокида шу мавзуда йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда коррупция ва уни юзага келтирувчи омиллар ҳақида сўз юритилди. Архив идораси ходимларига фуқаролар билан ишлаш жараёнида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, коррупция билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида тушунчалар берилди.

Ҳудудий бошқармада ҳужжатларни сифатли сақлаш, умрини узайтириш мақсадида хорижий мамлакатлардан замонавий асбоб-ускуналар келтирилган. Ходимлар томонидан хизмат жараёнида ноқонуний хатти-ҳаракатларга қўл урмаслиги учун фуқаролар билан ишлаш хоналарида видеокузатув мосламалари ўрнатилган.

Шу билан бирга, ходимлар моддий таъминотини яхшилаш, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш мақсадида 1 июндан бошлаб ойлик маош 45 фоизгача кўтарилди. Қолаверса, уларнинг иш унумдорлигига қараб, қўшимча устама ҳақ тўлаш тартиби йўлга қўйилди.

 

Олим Соннибоев.


Киритилган вақти: 13/08/2018 09:29.   Кўрилганлиги: 1249
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/korruptsiya-milliy-xavfsizlikka-tahdid

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.