
Пастдарғом туманидаги “Зарафшон дала шийпони” фермер хўжалигида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туманларҳокимлари,қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари мутахассислари, фермерлар кенгашлари раислари ва бошқа алоқадор ташкилотлар раҳбар ва мутасаддилари иштирок этди.
Бугунги кунда ғўза парваришида биринчи навбатда олиб борилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар – культивация, қатор орасига ўғит билан сифатли ишлов бериш, суғориш, зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик кураш, яганалаш, дала назоратчилари тайинлаш, майдонларда тўлиқ ниҳол олинишини мониторинг қилиш бўйича мутахассислар томонидан тавсиялар берилиб, бу тадбирлар амалий равишда кўрсатилди.
Семинарда зараркунанда ҳашаротларга қарши курашувчи лаборатория препаратлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.
Тадбирда Республика Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари Н.Бакиров, вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.