Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОРЕЯ ЭЛЧИСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

КОРЕЯ ЭЛЧИСИ САМАРҚАНДГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ёнг У бошчилигидаги делегация Самарқандга ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказилди.

Элчи жаноблари билан Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги тарихий, иқтисодий, маданий ҳамкорлик, унинг истиқболлари ҳақида суҳбат ўтказилди.
 
Учрашувда Элчи жаноблари Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистонга кутилаётган давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик ҳамкорликни, энергетика, транспорт, АКТ, соғлиқни сақлаш, таълим каби муҳим соҳалардаги шерикликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини, миллий сиёсат фалсафаси борасида ҳамфикр бўлган икки давлат раҳбарлари ўртасидаги ишонч ва дўстлик ришталари ўзаро манфаатли бўлган соҳалардаги муносабатларни ҳар томонлама тараққий эттириш учун асос бўлишини билдирди. Шу билан бир қаторда ушбу ташриф халқларимиз ўртасида қарор топган ҳурмат ва ўзаро ишончни маданий алмашинувлар орқали мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим пойдевор яратиш имконини беришини таъкидлади.

Киритилган вақти: 16/04/2019 20:12.   Кўрилганлиги: 954
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/koreya-elchisi-samarqandga-tashrif-buyurdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.