
Вилоят ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тадбир бўлибўґтди. Унда бошқарма раҳбарияти ва шахсий таркиби иштирок этди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи Ф.Қувондиқов мамлакатимизда аҳоли осойишталигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар ҳақида тўхталди.
Шунингдек, тергов бошқармаси бошлиғи А.Юлдашев, котибият бошлиғи Ф.Саломов ва бошқалар қонунчиликдаги ўзгартиришлар, Конституциямизнинг инсон ҳаёти ва тинчлигини асрашдаги ўрни хусусида сўз юритдилар.
– Конституция инсон ҳуқуқларини, эркинлигини таъминлаш билан бирга халқимизнинг урф-одатлари ва миллий қадриятларга асослангани билан ҳам қадрлидир, – дейди бошқарма катта инспектори А.Эргашев. – Бош Қомусимиз мазмунан ва моҳиятан демократик руҳ билан суғорилган бўлиб, адолатли жамиятнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворидир.
Тадбир якунида байрам муносабати билан бошқарма ходимларининг бир нечтасига навбатдаги унвонлар, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.