
Самарқандда одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этган йиғилишдаЎзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи Б.Махситов ва бошқалар инсоният, унинг дахлсиз ҳуқуқлари, қадр-қиммати, осойишта ҳаёти ва келажагига жиддий таҳдид солаётган одам савдоси бугун глобал аҳамиятга эга долзарб муаммога айланганини таъкидлади. Мазкур иллатга қарши курашиш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Президентимизнинг 2008 йил 8 июлдаги “Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Одам савдоси жиноятининг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларда жойларда янги иш ўринлари яратиш ва ишсиз аҳолини ишга жойлаштириш, узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, четга ноқонуний чиқишнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар ҳамда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдоси жиноятларини фош этиш борасида амалга оширилган тадбирлар натижасида 2014 йил ва 2015 йилнинг 9 ойида 41 жиноят иши қўзғатилиб, жиноят содир этган 104 нафар шахсга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган. Одам савдосининг олдини олиш, унинг оғир оқибатларидан аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида вилоят комиссияси ташаббуси билан 6 минг 700 дан ортиқ тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилган. Шаҳар ва туманлардаги аҳоли гавжум жойларда мазкур иллатдан огоҳ этувчи баннерлар ўрнатилиб, 200 мингдан зиёд буклет ва плакат тарқатилган.
Йиғилишда вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва масъул идоралар раҳбарларининг ахборотларитингланди. Мазкур соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликлар атрофлича таҳлил этилиб, уларни бартараф этиш ва фаолият самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Йиғилишда вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқди.
Ғ.Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.