Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд шаҳрида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими, мазкур комиссия раиси З.Мирзаев олиб борган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия томонидан Ўзбекистон Республикасининг“Таълим тўғрисида”ги Қонунини вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги ижросини ўрганиш натижалари муҳокама этилди.

Мавзу юзасидан Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ваҳобов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунлар ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи С.Астонов, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Хўжаёровларнинг маърузалари тингланди.

Таъкидландики, қонун ижроси юзасидан вилоятдаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълимимуассасаларида муайян ишлар амалга оширилган. Муассасалар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш, дарслар самарадорлигини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилган.

Ўрганиш давомида бир қатор хато ва камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги аниқланган. Хусусан, айрим таълим муассасаларида ўқувчилар давоматининг пасайиб кетганлиги, асбоб-ускуналардан самарали фойдаланилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан туман ва шаҳар ҳокимлари, мутасадди идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. 


Киритилган вақти: 04/03/2015 13:58.   Кўрилганлиги: 1675
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/komissiya-yigilishi-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.