Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЎКСИНГИЗГА МЕДАЛЬ ЯРАШДИ

КЎКСИНГИЗГА МЕДАЛЬ ЯРАШДИ

Самарқанд шаҳрида бир гуруҳ уруш ва меҳнат фронти фахрийларига Президентимизнинг 2015 йил 19 февралда қабул қилинган фармонига биноан таъсис этилган “Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги” эсдалик юбилей медалини топшириш тадбири ўтказилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари И.Рўзиев, Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида кекса авлод вакилларини ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидладилар.

Айниқса, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларининг жасорат ва матонати давлатимиз томонидан қадрланиб, уларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.


Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 13 октябрдаги “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра,эндиликда нуронийлар ўзлари истаган вақтда юртимиздаги санаторий-соғломлаштириш масканларида йилига бир марта бепул даволаниб, дам олиб келмоқдалар. Биргина жорий йилда вилоят бўйича 800 нафарга яқин нуронийларни санаторияларда соғломлаштириш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача юз нафардан ортиқ отахона ва онахонлар бу имтиёздан баҳраманд бўлдилар. 280 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари эса Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига кўра, 700 минг сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланмоқда.

Фахрийларнинг самимий суҳбати бир пиёла чой устида давом этди.





Киритилган вақти: 18/04/2015 19:52.   Кўрилганлиги: 1744
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/koksingizga-medal-yarashdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.