
Самарқанд тадбиркорлар уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотида Ўзбекистоннинг Грециядаги бош консули Олим Қосимов иштирокида тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Президентимизнинг жорий йил 12 январдаги Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишдаги топшириқлари ижроси муҳокама қилинди.
- Давлатимиз раҳбари томонидан биз, элчиларга мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, экспортни кўтариш, импортни йўлга қўйиш, инвестициялар жалб қилиш борасида янгича вазифалар қўйилди ва ушбу йўналишда катта ишлар амалга оширилмоқда, - дейди О.Қосимов. – Бу вазифалар ижросига юртимизнинг хориждаги элчихоналари ҳам фаол киришган.
Биз ҳам Самарқанд вилоятига келиб, бир нечта жойларда тадбирлар ўтказдик, фикр алмашдик. Учрашувларда кўплаб ишбилармонларимизда Греция, Европа давлатлари билан ҳамкорликда иш олиб боришга қизиқиш катта эканлигини кўрдик. Шунинг учун март ойида Афинада бўладиган “Фуд экспо” кўргазмасига юртимизнинг тадбиркорларини ҳам жалб этиб, Ўзбекистон учун алоҳида стенд ажратмоқчимиз. Бу ярмаркага дунёнинг деярли барча давлатларидан вакиллар ва нуфузли компаниялар қатнашади. Ҳозирда шу йўналишда ишловчи Европа компанияларининг юртимиз ишбилармонлари билан ҳамкорлиги борасида келишувлар олиб боряпмиз.
Тадбирда иштирокчи ва ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини Европа давлатларига экспорт қилиш талаблари, янги ускуна келтириш имкониятлари, халқаро кўргазмаларда маҳсулотини тақдим қилиш шартлари, тиббий туризмни ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик ва таълим олиш, кадрлар алмашинуви борасидаги саволларига жавоб олдилар.
Ўктам Худойбердиев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.