Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КИТОБ – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

КИТОБ – МАЪНАВИЯТ САРЧАШМАСИ

Самарқандда “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида “Китоб байрами”га бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурга асосан, Камол Отатурк кўчасида ўтказилган тадбирда олий ўқув юртлари, Самарқанд шаҳридаги коллеж ва лицейлар, халқ таълими бошқармасига қарашли ахборот-ресурс марказлари жамоалари, талаба-ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда аҳолининг кенг қатлами иштирок этди.

“Китоб байрами”да Самарқанд шаҳридаги таълим муассасалари ахборот ресурс марказлари, китоб савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари жалб этилди.


Китоб байрамида Республикамиздаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда нашр этилган мумтоз ва энг сара бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар, болалар адабиётлари намойиши ва савдоси ташкил этилди.

Самарқанд давлат университетида тадбир доирасида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида янги нашрлар намойиши, тақдимот маросимлари, адиб ва шоирлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар ўртасида шеърхонликлар уюштирилди, вилоятнинг таниқли санъаткорлари, ёш истеъдод соҳиблари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.


ФАКТ ВА РАҚАМЛАР

Мустақилликка қадар мамлакатимизда 9 та нашриёт бўлган бўлса, истиқлол туфайли уларнинг сони юздан ошди. Нашриётлар томонидан ҳар йили икки мингдан ортиқ номдаги адабиёт қирқ миллиондан зиёд нусхада нашр этилмоқда. Нашриётлар маҳсулотлари Германия, Хитой, Россия ва бошқа қатор давлатларда ўтган халқаро китоб ярмаркаларида совринли ўринларга сазовор бўлди.

* * *

Самарқанд вилоят кутубхонаси 1911 йил декабрда 2 минг нусхадаги китоб фонди билан иш бошлаган. Ҳозирги вақтда Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказининг фонди 650 мингга яқин, шу жумладан, китоблар, матбуот нашрлари, CD ва DVD дисклар, граммёзувлар, нота нашрларидир. Кутубхонадан фойдаланувчилар сони 40 мингдан ортиқ бўлса, электрон кутубхонага бир йилда 10 мингга яқин фойдаланувчи ташриф буюради.

Марказда 48 та компьютер, 2 та проектор, сервер, ноутбук, нусха кўчириш аппарати, юқори тезликдаги сканер, муқовалаш машинаси мавжуд. Оптик толали алоқа ёрдамида корпоратив тармоқ ва интернетга уланган.

Ўлкашунослик ва нодир адабиётлар, нота нашрларнинг электрон каталоги тузилган бўлиб, 250 мингга яқин номланишдаги адабиётларни ташкил  этади.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги меҳрибонлик уйлари билан биргаликда www.mehridaryo.uz веб-сайти яратилган. 

* * *

Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида 175 та ахборот-ресурс маркази мавжуд. Уларда 769 дона компьютер, 157 дона принтер, 157 дона сканер, 157 дона нусха кўчириш аппаратлари мавжуд. Электрон кутубхоналар базасини ривожлантириш мақсадида 700 номдаги дарсликлар ҳамда 2014-2015 йилларда нашр этилган барча китобларнинг электрон шакллари таълим муассасаларига етказилган.

Тизимдаги 42 та муассасанинг ахборот-ресурс маркази “КаДаТа” дастури, 19 тасида “КАРМАТ” дастури ва 1 та академик лицей ахборот-ресурс маркази “ИРБИС” дастури билан таъминланган.

Таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фонди 1 923 955 дона ўқув адабиётлар, дарсликлар ва бадиий китоблардан иборат бўлиб, шундан 615 940 донасини умумтаълим, 548 523 донасини махсус фанлар, 125 978 донасини ижтимоий-сиёсий, 564 451 донасини бадиий ва 69 063 донаси услубий адабиётларни ташкил этади.

2015 йил давомида таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фондига 66 номда, жами 129 232 нусхада 223,9 млн. сўмлик ўқув адабиёт ва дарсликлар олиб келинган.

* * *

Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфида битта ахборот-ресурс маркази,  битта педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ахборот-ресурс маркази,  туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари тасарруфидаги 16 та ахборот-ресурс марказлари, 120 та умумтаълим мактаблари ахборот-ресурс марказлари, 1089 та умумтаълим мактаблари кутубхоналари, 17 та баркамол авлод болалар марказлари кутубхоналари, 13 та мактаб-интернатлари ва меҳрибонлик уйлари кутубхоналари, 26 та мусиқа ва санъат мактаблари кутубхоналари фаолият олиб бормоқда.

Китоб фонди 1 323 851 дона. Шундан 553 170 донаси кирилл алифбосида, 473 768 донаси лотин алифбосида, 270 708 донаси рус, 26 039 донаси бошқа тиллардаги адабиётлардир.

Фонднинг 250 176 донаси болалар, 689 903 донаси бадиий, 247 000 донаси ўқув-методик, 63 558  донаси сиёсий-иқтисодий ва 45 167 донаси маълумотнома ва луғат кўринишидаги адабиётлардан иборат.

Ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналар фондидан 618 514 нафар фойдаланувчи томонидан йил давомида 6 997 592 дона китоб олиб ўқилган бўлиб, ҳар бир ўқувчига ўртача 11,3 донадан китоб тўғри келмоқда.


Охирги ўзгариш: 28/05/2016 17:36.   Кўрилганлиги: 1883
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kitob-manaviyat-sarchashmasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.