
“Ўзбеккино” миллий агентлигининг биринчи чорак якунларига бағишланган кўчма ҳайъат йиғилиши Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди.
Унда агентликнинг ҳудудлардаги бўлимлари раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Семинар давомида кино санъати учун сарфланаётган харажатлар, ишлаб чиқарилаётган кино ва мультификацион фильмларнинг моҳияти, кўчма кинотеатрлар сонини янада ошириш, тарихий кинофильмларни яратиш масаласи муҳокама қилинди.
Кино-видео хизматларини кўрсатишда амалга оширилаётган ишларни ижтимоий тармоқлар орқали ёртишда сусткашликка йўл қўйилаётгани, олис қишлоқларда тарғиботлар етарли даражада ташкил этилмаётгани танқид қилинди.
Жорий йил мамлакатимизда 50 га яқин кинотеатрлар қурилади. Мавжуд кинотеатрларда билет сотиш автоматлаштирилган тизимга ўтказилади.
Йиғилиш якунида вилоятда кино соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ва тажриба алмашиш мақсадида семинар ўтказилди.
Иштирокчилар Самарқанд шаҳридаги «Шарқ юлдузи», автокинотеатр ҳамда Самарқанд туманидаги Гулобод ижтимоий-иқтисодий, Тойлоқдаги педагогика ва агротадбиркорлик касб-ҳунар коллежларида ташкил этилган кинозаллар фаолияти билан танишишди.
Ҳусан Элтоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.