
Кейинги пайтларда Самарқанд шаҳрининг йўлдош шаҳарчаси - Кимёгарлар қўрғонида турли соҳаларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар тўпланиб қолган эди...
Бундай муаммолар ечимига вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов алоҳида эътибор қаратди. Натижада вилоят раҳбари ташаббуси билан ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ички йўллар, пиёдалар йўлаги, кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларини мукаммал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Бугун ишчи гуруҳ раҳбари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Шунқор Худойбердиев, ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда тегишли бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда шаҳарчада амалга оширилиши лозим бўлган ишларни сифатли ва самарали ташкил этиш, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, ҳудуддаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, кўп қаватли уйлар, йўллар, инфратузилма объектларини таъмирлаш ишларини бугундан бошлаш зарурлиги таъкидланди
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.