Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Кенгашнинг таъсис конференцияси

Кенгашнинг таъсис конференцияси

Самарқанд шаҳрида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг таъсис конференцияси бўлиб ўтди


Конференцияни «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Жониқулов бошқарди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви мутасаддилари ҳамда туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирок этган тадбирда маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш, давлат органларининг кўплаб ҳуқуқ ва ваколатларини мазкур институтга ўтказиш борасида босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ушбу йўналишдаги ишларни янги босқичда давом эттиришда муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳужжат ва у билан тасдиқланган комплекс чора-тадбирлар дастури асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар ташкил этилди. Кенгашларнинг раис ва ўринбосарлари, котиблари сайланди.

Конференцияда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши тузилди ва унинг таркиби, ижро аппарати тузилмаси тасдиқланди. Кенгашга вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев жамоатчилик асосида раис этиб сайланди.

Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланган Маҳмуд Бобоёров “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоят бўлими бошқаруви раиси ҳисобланади. Шунингдек, Фаёзжон Суяров ёшлар масалалари бўйича, Раъно Тошқувватова диний-маърифий масалалар бўйича, Комил Ҳайдаров кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича кенгаш раисининг ўринбосарлари этиб сайланди.

ЙиҚилишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши низоми ҳам муҳокама этилиб, маъқулланди. Республика кенгаши таъсис конференциясига делегатлар сайланди.

Шунингдек, тадбирда фаолияти қониқарсиз, шароити оғир маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Конференцияда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқди ва маҳаллалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият самарадорлигини таъминлаш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Тадбирда республика хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари О.Парпибоева иштирок этди.



Киритилган вақти: 05/05/2017 07:50.   Кўрилганлиги: 1259
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kengashning-tasis-konferentsiyasi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.