Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КЕЧА АБИТУРИЕНТ ЭДИ, БУГУН ТАЛАБА БЎЛДИ

КЕЧА АБИТУРИЕНТ ЭДИ, БУГУН ТАЛАБА БЎЛДИ

Бу йилги тест синовларининг шаффоф ва адолатли ўтаётгани ҳақида кўп эшитяпмиз. Хўш, бу ҳақда абитуриентликдан талабаликка қадам қўйган йигит-қизлар нима дейди?

Мусахон Фаттоев (Тойлоқ тумани):

- Уч йил олий таълим муассасасига кириш учун ҳужжат топшириб, ўқишга кира олмадим. Очиғи, ота-онам ва яқинларим олдида ўзимни айбдор санардим. Шундан сўнг ҳарбий хизматга бориб келдим ва Самарқанд давлат университетининг иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича) йўналишига ҳужжат топширдим. Менга бу сафар омад кулиб боқди ва 148,9 балл тўплаб, грант асосида талабаликка қабул қилиндим. Бу йилги имтиҳонлар шаффофлик билан ўтди. Қинғир йўл қидирган абитуриентларга имтиҳоннинг ўзида чора кўрилди.

 

Сардор Ҳамидов (Булунғур тумани):

- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг хизматлар соҳаси: ресторан иши йўналишига ҳужжат топшириб, 96,6 балл билан грант асосида талабаликка қабул қилиндим. Олдинги йили ҳам тест топширгандим, бироқ тўплаган балларим камлиги боис ўқишга кириш насиб этмади. Шундай бўлса-да, пухта тайёргарлик кўришда давом этдим ва шу йил ҳам ҳужжат топширдим.

Бу йилги тест жараёнлари аввалгисидан анча фарқ қилди. Тест жараёни кузатув камералари ёрдамида назорат қилиб борилди, нотўғри ҳаракатлар кузатилмади. Менимча, бу йил ҳақиқатан ўқиб, интилиб, билимига таянган абитуриентлар талаба бўлди.

 

Шаҳзод Нодиров (Қўшработ тумани):

– ТАТУ Самарқанд филиалининг компьютер инжиниринги йўналишига ҳужжат топширгандим. Тест синовларида 77,4 балл тўплаб, шартнома асосида олий даргоҳ талабаси бўлдим. Ўтган йили имтиҳон жараёнлари жуда адолатсиз ўтганди. Кўп абитуриентлар жараёндан норози бўлишганди. Бу йилги тест синовларида ҳеч қандай қинғир ишларни сезмадик. Абитуриентларнинг тестга ҳатто битта қалам олиб киришига йўл қўйилмади. Нотўғри ҳаракат қилганлар шу заҳоти тест синовларидан четлатилди.

 

Рустам Холмуродов (Иштихон тумани):

– Ҳеч қачон ўз олдингга қўйган мақсаддан ортга қайтмаслигинг керак экан. Шундагина марра сеники бўлади. Бу йил олий таълим муассасасига учинчи бор тест топширдим. Йиллар давомида олган билимларим бугун ўз кучини кўрсатди. Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг сув таъминоти ва канализация тизимларини лойиҳалаштириш ва эксплуатацияси йўналишига шартнома асосида ўқишга қабул қилиндим. Имтиҳонларда ўтган йилгидай телефон ва шпаргалкалардан фойдаланиш кузатилмади.

 

Абдужаббор Пўлатов.


Киритилган вақти: 11/08/2018 09:32.   Кўрилганлиги: 1295
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kecha-abiturient-edi-bugun-talaba-boldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.