Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

"КАСАБА УЮШМАЛАРИ – ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА"

"КАСАБА УЮШМАЛАРИ – ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРДА"

Самарқанд шаҳридаги ҳарбий қисмда мазкур акция доирасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси Т.Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.Тошев, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова ва бошқалар ҳарбий хизматчиларни байрам билан табрикладилар.

Мамлакатимизда профессионал миллий армиямизни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар.

– Бугунги кунда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида касаба уюшмалари томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Т.Норбоева. – Уларни уй-жой билан таъминлаш, кафолатланган тиббий хизмат кўрсатиш, моддий ва маиший шароитларини яхшилаш борасида аниқ дастурлар асосида зарур чора-тадбирларни кўряпмиз.

Тадбирда ҳарбий хизматчиларга касаба уюшмалари федерациясининг эсдалик совғалари топширилди.


Киритилган вақти: 10/01/2015 18:56.   Кўрилганлиги: 1657
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/kasaba-uyushmalari-harbiy-qismlarda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.