Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

КАРЬЕРА КУНЛАРИ

КАРЬЕРА КУНЛАРИ

Самарқанд давлат чет тиллар институтида битирувчиларни ишга тақсимлаш мақсадида шу номдаги меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги элликка яқин умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда сайёҳлик фирмалари ўзларидаги бўш иш ўринлари билан қатнашди.

– Жорий ўқув йилида институтимиз бакалавр йўналишларини 490 нафар, магистратура мутахассисликларини 83 нафар ёшлар битиради, – дейди СамДЧТИ проректори Ф.Рўзиқулов. – Уларни ишга жойлаштириш мақсадида, асосан, чет тилларига эҳтиёжманд вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, “Ўзбектуризм” миллий компанияси, вилоят музей-қўриқхонаси, JV MAN Auto-Uzbekistan, “BAT Ўзбекистон” қўшма корхонлари ҳамда бир қатор сайёҳлик фирмалари билан шартномалар имзоланган.

Ҳозиргача 57 та умумтаълим мактаби, 71 та коллеждан буюртма хатлари келиб тушди. 164 нафар бакалавр битирувчилар иш берувчи ташкилотлар билан уч томонлама шартнома тузди.

Ярмарка давомида иш берувчи ташкилотлар вакиллари ишга жойлашишга қўйиладиган малакавий талаблар ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароит тўғрисида битирувчиларга маълумот беришди. Натижада юздан ортиқ битирувчи

-талаба келишув-шартномаларига эга бўлди.

Абдуғофур Шерхолов


Киритилган вақти: 29/03/2016 18:33.   Кўрилганлиги: 1671
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/karera-kunlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.