
Самарқандда “Камалак” билимдонлари” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
“Камалак” болалар ташкилоти
фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий нуфузини ошириш, умумтаълим мактаблари
ўқувчиларининг билим ва истеъдодини рўёбга чиқариш мақсадида “Камолот” ёшлар
ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими, вилоят халқ таълими, маданият бошқармалари
ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда танловнинг туман ва шаҳар босқичларида
ғолиб бўлган жамоалар иштирок этди.
– Ҳар йили анъанавий ўтказилаётган танловнинг бу йилги қуйи босқичларида 10-14
ёшли 74 минг 500 га яқин бола қамраб олинди, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий
ҳаракати Самарқанд вилояти кенгаши ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий лойиҳалар
бўлими мудири Санжар Турдиев. – Бунда ўқувчиларнинг билимини синовдан ўтказиш
билан бирга, таклиф ва ташаббуслари ҳам инобатга олинди. Танлов болаларнинг
ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади. Тадбирда ўқувчилар танишув, саҳна кўриниши,
савол-жавоб ва ўзлари тайёрлаган ижтимоий лойиҳалар орқали ўз салоҳиятини
намойиш этди. Иштихон туманидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим
мактабининг “Камалак” ёғдулари” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг
мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.