
Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов томонидан ўтказилган “Тадбиркорлар куни”да 5 нафар фуқаро мурожаат қилди.
Тадбиркор Аслам Файзиев вилоят марказий давлат ўрмон хўжалигининг Самарқанд тумани ҳудудидаги 2 гектар ер майдонида тошни қайта ишлашни йўлга қўймоқчи. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан ушбу таклиф маъқулланди, вилоят марказий давлат ўрмон хўжалигининг тегишли қарори ҳам чиқди. Аммо икки ойдирки, туман ҳокимлиги қарори чиқмаяпти. Тадбиркор вилоят ҳокимига мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Ҳоким қабулига кирган Аслам Файзиевнинг ҳам мурожаати ҳал этиладиган бўлди.
Бошқа тадбиркорлар ҳам вилоят раҳбари билан юзлашиб, муаммоларини баён этишди ва вилоят ҳокими уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
– Ўзим яшайдиган Булунғурнинг Мингтепа маҳалласида савдо маркази, маиший хизмат уйи ва ҳаммом қуришни бошладик, – дейди “Диёр Олимхон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдурасул Раҳимбердиев. – Фаолиятимиз учун битта енгил машина зарур бўлгани учун бир амаллаб “Нексия-2” автомобили сотиб олгандик. Фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманлараро суди раиси ажрими билан машинамиз олиб қўйилди. Бунинг ноқонуний эканини исботладик. Республика Олий судининг автомобилни қайтариб бериш бўйича ажрими чиқди ҳамки машинани ололмаймиз.
Вилоят ҳокимининг қабулида нафақат машинам қайтариладиган, балки суд ходимларининг ноқонуний фаолиятига баҳо бериладиган бўлди. Тадбиркорлигимизни ҳам қайтадан тиклайман.
Анвар Мустафоқулов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.