
Бугун Жомбой туманида 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотда Жомбой, Тойлоқ, Булунғур, Пайариқ ва Оқдарё туманларидан иштирок этган тадбиркорларнинг 25 та лойиҳалари муҳокама этилди.
Лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлиги, ижтимоий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилиб, хорижий инвесторларга кўмаклашиш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан соҳа мутахассисларига зарурий кўрсатмалар берилди.
Вилоятда 2019-2020 йилларда қиймати 18,7 трлн. сўм бўлган 968 та лойиҳалар амалга оширилиши белгиланган. Ушбу лойиҳаларда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси миқдори 90 та лойиҳада 1 млрд. 475 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Шундан, 2019 йилда 73 та лойиҳада 355 млн. АҚШ доллари миқдорида чет эл инвестицияси киритилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.