
Туманнинг Кўкгумбаз маҳалласида ташкил этилган учрашувда вилоят ҳокими З.Мирзаев ҳудудларни ободонлаштириш ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, уй-жой фонди ва иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ мурожаатларга жавоб берди.
Хусусан, туман марказидаги Лолазор кўчасида жойлашган кўпқаватли уйларнинг оқова тизимидаги носозликлар, “Тўққизбой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Орзу” мактабгача таълим муассасасини таъмирлаш, қишлоқ йўлларига асфальт ётқизиш, болалар учун стадион қуришга ер ажратиш, “Қангли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги эски, носоз электр тақсимлагични алмаштириш, “Шодлик” маҳалласи ҳудудидаги ишчилар ётоқхонасини таъмирлаб, уй-жойга муҳтож ёш оилаларга ажратиш бўйича мурожаатлар бўлди.
Вилоят ҳокими жами қирққа яқин ана шундай мурожаат бўйича фуқароларга атрофлича жавоб бериб, масалаларни жойида ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилади ҳамда вилоят ташкилотлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари олдига аниқ вазифалар қўйди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.