Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жомбой тумани Кенгаши сессияси

Жомбой тумани Кенгаши сессияси

17 апрель куни халқ депутатлари Жомбой туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, вилоят ва шаҳар ижро ҳокимияти, прокуратура, ички ишлар ва бошқа назорат идораларининг раҳбарлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокимининг ўринбосари Х.Ўсарова бошқарди.

Дастлаб сессияда жамоатчилик асосида фаолият юритадиган халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосарини сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Туман кенгаши депутати Зарифа Юсупова халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари этиб тасдиқланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раиси Н.Йўлдошев сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан Олий Мажлис Сенати зиммасига ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориш вазифаси қўйилганлигига тўхталди.

Таъкидланишича, ушбу вазифани амалга ошириш учун Олий Мажлис Сенати комиссияси тузилган. Самарқанд вилоятида шу асосида ҳудудий комиссия ташкил этилди. Мазкур комиссия 10 кун давомида Жомбой туманидаички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ўрганиб чиқди.

Сессияда ушбу ўрганишлар натижаси юзасидан ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси раиси Отабек Аҳтамов ахборот берди.

Таъкидланишича, Жомбой туманида жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида 58 та жиноятлар содир этилган бўлиб, жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2  тага камайган. Бироқ жиноятларнинг фирибгарлик, гиёҳвандлик, одам ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ турлари ошган. Маҳаллаларнинг 18 тасида жиноятлар содир этилган.

Айрим профилактика инспекторларининг малакасизлиги, ўзининг билим ва кўникмаларини ҳамда амалий тажрибасини оширишга истаги ва интилиши йўқлиги, айрим ҳолатларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида масъул бўлган давлат ва нодавлат идоралари, айниқса, маҳалла, “Оила” маркази, хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ва кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик қилмаганлиги, шунингдек, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйганлиги аниқланди.

Ўрганиш жараёнида туман хотин-қизлар қўмитаси фаолияти ҳам таҳлил қилинди ва 329 та шаръий никоҳда бўлган оилалар аниқланди. Ўн кунлик ўрганиш давомида мазкур оилаларнинг қонуний никоҳдан ўтиши ва туғилган фарзандларини туғилганлик гувоҳномалари билан тўлиқ таъминлашга эришилди.

Маъмурий назорат остига олинган 38 нафар шахсларнинг 3 нафари жазони ижро этиш муассасаси ташаббуси билан, қолган 35 нафари туман ички ишлар бўлимининг ташаббуси билан маъмурий назорат остига олинган. Маъмурий назоратни ўрнатиш амалиёти таҳлил қилинганда бу соҳада ҳам жиддий камчиликларга йўл қўйилган.

Қайд этилган камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг тушунтиришлари тингланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ.



Киритилган вақти: 18/04/2017 21:01.   Кўрилганлиги: 1571
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/jomboy-sessiya

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.