Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ЖИЛОВЛАЙМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

“ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ЖИЛОВЛАЙМИЗ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ижобий натижаларга ҳамда криминоген вазиятни сезиларли даражада яхшилашга эришилмоқда.

Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабабалари, бу ўқиш ва билим олишга нисбатан эътиборсизлик билан муносатда бўлиш, “бекорчи” вақт ўтказишга интилишдан келиб чиқмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, зарурий профилактика ишларини ташкил этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги вояга етмаганлар идоралараро комиссияси, Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ҳамкорлигида  “Жиноятчиликни жиловлаймиз” шиори остида қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири “Ёшлар маркази” биносида ўтказилди. Тадбирда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кафиллигига асосан  суд залидан озод қилинган ёшлар, Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турган вояга етмаганлар ҳамда Самарқанд шаҳридаги тарбияси оғир ўғил болалар учун мўлжалланган 64-сонли  махсус-мактаб ўқувчилари қатнашиб, соҳа вакилларининг маърузаларини тинглашди.      

Шунингдек тадбирда “Биз-ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида расмлар кўрик-танлови ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалари ва китоблар совға қилинди.


Киритилган вақти: 02/03/2019 09:28.   Кўрилганлиги: 905
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/jinoyatchilikni-jilovlaymiz-shiori-ostida-tadbirlar-otkazilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.