Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Жиноятчиликка қарши курашишдаги камчиликлар таҳлил қилинди

Жиноятчиликка қарши курашишдаги камчиликлар таҳлил қилинди

Самарқанд тумани ҳокимлигида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Ш.Жамолов, туман прокурори Х.Мардиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Ф.Аҳмедов юртимизда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишда самарали натижаларга эришилаётгани, бу борада йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳар томонлама таҳлил қилиб борилаётганини таъкидлашди. Шунга қарамасдан мазкур йўналишда давлат идоралари ва жамоатчилик тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бугунги кун талабларига жавоб бермаётгани танқид қилинди.

- Инсон манфаатларини ҳимоя қилишни юрт тинчлиги, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликсиз тасаввур этиб бўлмайди, - деди туман ҳокими Ш.Жамолов. – Давлатимиз томонидан маҳалла институтини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилаётганига қарамасдан маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишларимиз талаб даражасида эмас. Буни мисолларда кўрадиган бўлсак, туманнинг ўнта маҳалласида жорий йилнинг шу давригача 88 та жиноят содир этилган. Ачинарлиси, Гулбоғ, Ангоролмос, Андижони, Шўрбоича маҳаллаларида фуқаролар томонидан қотилликка қўл урилган. Бу ушбу маҳаллаларда имомлар, отинойи, нуронийлар, ёшлар иттифоқи етакчилари ҳамда қўни-қўшнилар, умуман, жамоатчиликнинг аҳоли ўртасидаги муаммоларга бефарқлигидан далолатдир.

Йиғилишда қайд этилган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таклифлар билдирилди.

Ўз мухбиримиз.


Охирги ўзгариш: 27/11/2017 17:43.   Кўрилганлиги: 1040
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/jinoyatchilikka-qarshi-kurashishdagi-kamchiliklar-tahlil-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.