Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛСА, МУАММОЛАР КАМАЯДИ

ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛСА, МУАММОЛАР КАМАЯДИ

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан “Давлат идоралари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали механизмларини яратиш: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Анжуманда жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини жорий этиш, буни амалга оширишда нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш, маҳалла фуқаролар йиғинлари раис ва ходимларининг бу борадаги устувор вазифалари тўғрисида маърузалар тингланди.

– Жамоатчилик назорати таъсирчанлигини ошириш мақсадида вилоят миқёсида “Маслакдош, елкадош, рақобатдош”, “Маҳалла куни”, “Очиқ ҳисоботлар дарси” каби тадбирлар мунтазам ташкил этилмоқда, – дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари М.Бобоёров. – Хусусан, 2017 йил ва жорий йилда  биргина “Маслакдош, елкадош, рақобатдош” тадбири 8 марта ўтказилди ва унда 300 мингдан зиёд фуқаро иштирок этди. Бу жараёнда 94 мингдан ортиқ турли муаммолар аниқланди ва 18 мингдан кўпроғи жойида ҳал этилди.

Анжуман якунида маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назорати таъсирчанлигини ошириш, бу борада тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий тавсиялар қабул қилинди.

 

Ғолиб Абдусаломов.


Охирги ўзгариш: 02/04/2018 14:29.   Кўрилганлиги: 867
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/jamoatchilik-nazorati-kuchaytirilsa-muammolar-kamayadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.