Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ – АМАЛДАГИ ҲУЖЖАТ

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ – АМАЛДАГИ ҲУЖЖАТ

Вилоят Матбуот уйида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан ишчи ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкилотларда тузиладиган жамоа шартномаларининг ижросини таъминлаш, ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш юзасидан амалий семинар ўтказилди. 

Семинарда тармоқ касаба уюшмалари туман ва шаҳар кенгашлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, фермер хўжаликлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг ўринбосари Б.Маҳмадалиев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси М.Бобоёров мамлакатимизда инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлашда жамоа шартномаларининг ўрни ҳақида сўз юритдилар.

Таҳлиллар натижасига кўра, 2010 йилда тизим таркибига олинган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 91 фоизида жамоа шартномалари қабул қилинган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 98,5 фоизга етди ва 600 минг нафардан ортиқ меҳнаткашлар қонунчиликда белгиланганидан ташқари қўшимча имтиёзлардан баҳраманд бўлишган. 2015 йилда бевосита касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг саъй-ҳаракатлари билан жамоа шартномаларидаги бандлар 120 тага етди. Ҳар бир ходимга унинг ижроси бўйича сарфланган маблағ 630-670 минг сўмга етди.

Тадбирда кейинги йилларда нафақат фан, таълим, маданият тизимидаги, балки қишлоқ хўжалиги, хусусан, фермер хўжаликларида меҳнат қилаётган ишчилар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш йўлида касаба уюшмаси томонидан қатор амалий ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Семинар ишида мазкур жараёнда фермерларга қўйилаётган талаблар, уларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар таҳлил этилди.

Тадбир иштирокчилари вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятида ходимларнинг меҳнат қилиши ва дам олиши, маданий ва спорт тадбирлари уюштириш учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

“Зарафшон” газетасидан


Киритилган вақти: 11/02/2016 17:49.   Кўрилганлиги: 1797
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/jamoa-shartnomasi-amaldagi-hujjat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.