
Пастдарғом политехника коллежининг учинчи босқич ўқувчиси, Самарқанд олий маҳорат спорт мактаби тарбияланувчиси Жаҳоной Туркманова самбо бўйича жаҳон чемпиони бўлди.
Жаҳоной мураббий Хуршида Холиқова қўл остида спортнинг бу тури билан 9 ёшидан шуғуллана бошлаган. Интилувчанлиги ва тиришқоқлиги сабаб тезда кўзга ташланган ёш спортчи кўп ўтмай вилоят миқёсидаги мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритди. Бир неча марта мамлакат чемпиони бўлди. Бугунги кунгача икки карра Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритди. Ўтган йили Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида илк бор ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб, кумуш медаль билан тақдирланди.
– Бу сафарги мусобақага астойдил тайёрландим, – дейди Жаҳоной Туркманова. – Мураббийим Хуршида опа машғулотларда жисмоний тайёргарлик билан бирга руҳий тайёргарликка ҳам алоҳида эътибор қаратади.
Август ойида дугонам Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди. Уни кутиб олиш учун борганимизда устозларим мени ҳам чемпион сифатида кутиб олишга умид билдиришди. Ўзимга билдирилган ишонч менга катта куч бағишлади.
Самарқанд темир йўл вокзалида жаҳон чемпиони тантанали кутиб олинди. Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров ва бошқалар мамлакатимизда спортчилар учун яратилган қулай шароитлар Жаҳоной каби чемпионларнинг сафи ортиб бораётганида ўз самарасини бераётганини таъкидлашди. Чемпионни тарбиялаб вояга етказган ота-онаси ва мураббийларига миннатдорчилик билдирилди.
Даврон Равшанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.