
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ўртасида фан олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур заковат беллашувида 365 нафар ўқувчи-ёшлар ўн тўрт умумтаълим фанлари бўйича ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишди.
– Олимпиадада қўлга киритилган 70 та совринли ўринларнинг 57 таси вилоятимиздаги ўнта академик лицейда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳисобига тўғри келди, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси етакчи мутахассиси Ш.Худойбердиев. – Қолган 13 та ўрин касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига насиб этди.
Энг юқори кўрсаткичга Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Самарқанд давлат университети қошидаги 1- ва 2-сон академик лицейлар, Сиёб тиббиёт коллежи ўқувчилари эришдилар.
Эътиборли жиҳати, ўтган ўқув йилида вилоятнинг 36 нафар ўқувчиси олимпиаданинг ҳал қилувчи босқичида иштирок этган бўлса, бу йилги иштирокчиларнинг сони яна уч нафарга кўпайди.
Якуний натижага кўра, 39 нафар 3-босқич ўқувчиси республика фан олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Биринчи ўринни эгаллаган 12 нафар 2-босқич ўқувчилари эса 2017 йил ўтказиладиган олимпиаданинг вилоят беллашувларида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Абдужаббор Пўлатов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.