Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ИСТЕЪДОДЛАР БЕЛЛАШУВИ

ИСТЕЪДОДЛАР БЕЛЛАШУВИ

Самарқандда “Камалак юлдузлари” Республика болалар ижодиёти фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари, Ўзбекистон бадиий академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Иқтидорли болаларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён қилишлари учун имконият яратиш, савиясини юксалтириш, миллий санъат анъаналари ва йўналишларини сақлаб қолиш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур фестиваль йилдан-йилга оммалашмоқда.

Фестивалнинг ўтган йилги туман, шаҳар босқичларида 4950 нафар иқтидорли ёшлар иштирок этган бўлса, жорий йилда 5450 нафар ёшларнинг иқтидор ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

6 ёшдан 14 ёшгача бўлган якуний босқичда 300 нафарга яқин болалар олтита йўналиш бўйича иштирок этди.

Фестиваль якунида ҳакамлар ҳайъати хулосаларига кўра, учта йўналишда Жомбой тумани вакиллари биринчи ўринни қўлга киритишди: классика йўналишида Ашраф Қайтмасов, вокал йўналишида Динара Ҳусаинова, халқ чолғулари йўналишида Хуршид Яҳёев.

Шунингдек, Нуробод туманининг "Ғунча" жамоаси рақс йўналишида, Самарқанд шаҳри вакили Озода Иноятуллаева тасвирий ва амалий санъат йўналишида ҳамда иштихонлик Асадбек Имомов назм ва наср йўналишида энг истеъдодли деб топилди.

Классика, вокал, рақс ва халқ чолғулари йўналишлари ғолибларининг Республика бўйлаб ижодий учрашувлари ва концерт дастурлари намойиш этилади. Тасвирий ва амалий санъат, назм ва наср йўналишлари ғолибларининг ижодий ишлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб, китоб шаклида чоп этилади.

Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Анвар Мустафоқулов


Охирги ўзгариш: 17/11/2015 19:21.   Кўрилганлиги: 1481
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/istedodlar-bellashuvi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.