
Мажбурий ижро бюроси томонидан иссиқхоналарда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш чоралари кўрилмоқда. Куз-қиш мавсуми давомида газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши юзасидан
текширувлар ўтказилиб, фуқаролар томонидан ноқонуний равишда табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш каби ҳолатлар аниқланмоқда. 2019 йил 20 январь куни мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими ходимлари томонидан туманнинг Балхиён маҳалласида истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий гахдан фойдаланиш ҳамда тўловларнинг ўз ватқида амалга оширилаётганлиги ҳолати ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида Балхиён маҳалласида яшовчи нафақахўр, 1958 йилда туғилган Мамараҳим Қосимов ҳовлисида қурилган иссиқхонани иситиш учун табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги ва бу учун ҳеч қандай тўлов амалга оширмай келаётганлиги аниқланган. Дастлабки ўрганиш жараёнида Фуқаро М.Қосимов 3-сонли туманлараро газ филиали Пастдарғом туман филиалига 26 миллион 642 минг 228 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан мажбурий ижро бюроси Пастдарғом тумани бўлими томонидан 2019 йил 18 февраль куни фуқаро М.Қосимовга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.