
Самарқанд шаҳрида шу мавзуда халқаро илмий конференция ўтказилди.
Конференция ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.Юлдашев, Ислом Каримов номидаги хайрия жамоатчилик фонди таъсисчиси Т.Каримова, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбари Т.Ширинов, Қозоғистон-немис университети бўлим бошлиғи Раушан Серик ва бошқалар Ислом Каримовнинг мустақил Ўзбекистон давлати асосчиси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида сўз юритди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Ислом Каримов номини абадийлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар туфайли бугунги кунда Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларида Биринчи Президентимиз сиймоси акс этган ҳайкаллар ўрнатилди. Ислом Каримов дафн этилган Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида миллий меъморчилик анъаналари асосида мақбара ва кўркам зиёратгоҳ барпо этилди.
– Мамлакатларимиз ўртасидаги илмий, маданий алоқаларнинг ёрқин ифодаси сифатида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Конфуций институтларининг очилиши ёки Хитойдаги нуфузли университетларда ўзбек тили кафедраларининг ташкил этилиб, ҳамкорликда мутахассислар тайёрланаётгани Ислом Каримов номи билан узвий боғлиқ, – дейди Самарқанд давлат чет тиллар институтидаги Конфуций институтининг Хитой томонидан раҳбари Лю Тао. – Чунки икки давлат раҳбарларининг ҳар бир учрашувида бу борада ҳамкорлик юзасидан битимлар имзоланиб, илмий-гуманитар алоқаларимиз йил сайин мустаҳкамланди.
2014 йилда Самарқандда ташкил этилган институтимиз ҳам давлатларимиз раҳбарларининг 2013 йилдаги учрашувлари чоғида эришилган келишувлари маҳсулидир. Айни пайтда бу ерда ўзбекистонлик ёшларга хитой тили ва маданияти ҳақида кенг тушунча берилмоқда.
Ялпи мажлисдан сўнг конференция иштирокчилари шўъбаларга бўлинган ҳолда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши ва мустаҳкамланиши, халқаро алоқаларни ривожлантиришда Ислом Каримовнинг қатъиятли сиёсати, беқиёс ўрни ва роли ҳақида маърузалар қилди.
Халқаро конференция қатнашчилари Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара-мажмуасини зиёрат қилдилар.
Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев иштирок этди.
Ғ.Ҳасанов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.