
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан Самарқандда буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ва уни келажак авлодга етказиш мақсадида Имом Бухорий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази бунёд этилаётгани нафақат бутун ислом жамияти, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилмоқда.
Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Аллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегациянинг вилоятимизга ташрифи ушбу фикрнинг тасдиғи сифатида яна бир бор намоён бўлди.
Пошшозода қадим юртга ташрифи давомида пойтахтимизда юксак савияда ўтказилган "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбойжон мисолида" халқаро конференция миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, конфессиялараро мулоқотни бундан кейин ҳам давом эттиришга қаратилган халқаро ҳамкорлик тобора кенгайиб бораётганидан далолат эканини алоҳида таъкидлади.
- Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида "Маърифат ва диний бағрикенглик" бўйича махсус резолюция қабул қилиш ташаббусини илгари сурди, - дейди Аллоҳшукур Пошшозода. – Мамлакатингиз раҳбарининг нуфузли минбардан муқаддас ислом динининг асл қадриятлари ва инсонпарварлик ғояларини тарғиб этиши, дунё миллатларини халқаро терроризм ва экстремизм сингари таҳдид ва хатарларга қарши самарали курашишга чорлаши, Ўзбекистоннинг «Жаҳолатга қарши маърифат билан» тамойили асосида таълим олишни таъминлашга доир принципиал ёндашувларини эътироф этиш лозим. Бу йўналишда аниқ мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилаётганига Самарқанд шаҳрига саёҳатим давомида яна бир бор амин бўлдим.
Шайх жаноблари бошчилигидаги делегация аъзолари Ҳазрати Хизр мажмуаси, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Амир Темур мақбараси каби тарихий обидаларни зиёрат қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.