
Вилоятимизда мактабгача таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очиш бўйича тадбиркорларнинг таклифлари қўллаб-қувватланмоқда.
Байрам кунлари арафасида бошқа шаҳар ва туманлар сингари Иштихон туманида ҳам 4 та оилавий уй боғчалари фойдаланишга топширилди.
Туманнинг Бахрин қишлоғида тадбиркор Наргиза Акабоева томонидан “Меҳрож” номли, Қаландархўжа қишлоғида тадбиркор Сановбар Ашурова томонидан “Муштарий” номли, Қорачувал қишлоғида тадбиркор Гулнигор Ҳасанова томонидан “Шалола” номли ва Картепа қишлоғида тадбиркор Тоҳир Эсанов томонидан “Чарос” номли уй боғчалари ташкил этилди. Ташкил этилган мазкур боғчаларга 100 нафар болажонлар таълим-тарбия олишни бошлашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.